Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

диёрдаги вазияти тақозосига қараб иш кўрадилар. Демак, бу иш уларнинг ижтиҳодига қўйиб берилгандир. Ижтиҳодни юқори ёки қуйи чегара билан чеклаш эса таъзирга ҳам, уларнинг ижтиҳодига қўйиб бериш, деган гапга ҳам қарама-қаршидир. Бундан ташқари, ҳад белгиланмаган айрим жиноятлар ҳад белгиланган жиноятлардан ҳам мудҳишроқ бўлади. Масалан, наша ва қора дорига муккасидан кетиш ароқ ичишдан ҳам бадтарроқдир. Байтулмолдан катта миқдордаги маблағларни ўғирлаш оддий одамдан чорак динорли нарсани ўғирлашдан кўра қабиҳроқдир. Қолаверса, шундай жиноятлар борки, улар уммат бирлигининг парчаланишига олиб келади. Миллатчилик ёки маҳаллийчиликка даъват этиш шулар жумласидандир. Шунга биноан ҳақ гап шуки, таъзир жазоси юқори ёки қуйи чегара билан чегараланмайди. У халифанинг, амирнинг ёки қозининг ижтиҳодига қараб белгиланади.


«وَمَنْ بَلَغَ حَدَّا فِي غَيْرِ حَدٍّ ف‍َهُوَ مِنَ الْمُعْتَدِيْن»
«Кимки ҳад белгиланмаган жиноят учун ҳад белгилаш даражасига етса, ҳаддан ошувчилардандир», ҳадиси эса шариат белгилаган миқдордан ортиши мумкин бўлмаган жазо тури хусусидадир. Бошқа турдаги жазонинг ортиб кетишидан бу ҳадис қайтармайди. Масалан, кимки ўпгани учун жазо тайинлашда зино ҳадигача етиб борса, яъни юз дарра урса, у ҳаддан ошувчилардандир. Лекин тўқсон дарра уриб, уч йил қамаб, бир йилга сургун қилса, бу ортиқчалик ҳад ҳисобланмагани учун мазкур ҳадис ундан қайтармайди. Масалан, бир киши онасими, қизими, синглисими ёки бирон бир маҳрамига нисбатан хотини билан қиладиган ўпиш, ўйнашиш, сонини сонига тегизиш каби ишларни қилсаю, фақатгина жимоъ қилмаса, шундай кишига жазо белгилашда қози зино ҳади даражасигача етиб бормайдими?! Ёки зино ҳадидан кўра озроқ дарра урса ҳам қамаш, сургун қилиш, жарима солиш каби бошқа жазоларни ҳам қўлламайдими?! Бир одам қора дорига муккасидан кетса, бир неча марта жазоланиб ҳам тийилмаса, шундай одамга жазо белгилашда қози ароқхўрнинг ҳадигача етиб бормайдими?! Ёки ароқхўрнинг ҳадидан озроқ дарра урса ҳам унга нисбатан ўтда куйдириш, қамаш ва сургун қилиш каби бошқа жазоларни ҳам қўлламайдими?!


Мазкур ҳадис ҳад белгиланмаган жиноят учун жазо тайинлашда ҳадгача етиб боришдан қайтаради. Ҳаднинг ўзи эса муайян жиноятнинг муайян жазосидир. Мана шу муайян

 

172-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222